Пишириқлар рецепти
РУЛЕТЛИ ПИЦЦА! Бизда фақат янги рецептлар! Зарур масаллиқлар: Хамирига: 120 мл. қайноқ сув, 1 чой қошиқ хамиртуруш, 1 чой қошиқ туз, 1,5 қошиқ шакар ёки асал, 1 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, 200-250 гр ун. Ичига солишга: 150 гр кетчуп, 100 гр.дан пишлоқ ҳамда дудланган гўшт, 1 дона тухум ва кўкатлар. Тайёрланиши: 1. Ўртача катталикдаги идишга қайноқ сув, шакар ва хамиртурушни солиб, аралаштиринг. Аралашмани 5 дақиқага қолдиринг. 2. Дудлаган гўштни паррак шаклда тўғранг. Тухумни пиёлага солиб аталанг. 3. Хамиртуруш кўпириб чиққач, туз, кунгабоқар ёғи ва унни қўшиб, хамир қоринг. 4. Тайёр кўринишга келган хамирни тахминан 25 х 40 см.лик шаклда ёйиб, юзасига кетчуп суртинг. Устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқнинг ярмини сепиб, сўнг дудланган гўштни теринг. 5. Пицца кўринишига келган хамирни рулет шаклида ўранг. Юзасига аталанган тухумни суртинг. Рулет шаклида тахминий бўлакларга ажратиб, пичоқ билан белгилаб олинг. Сўнгра пишлоқнинг қолган ярми ва кўкатларни сепинг. Рулетни пицца қиздирилган газ печига қўйиб, юзаси қизаргунича пиширинг. Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа. 5 кишилик. ҚЎЗИҚОРИН + ТОВУҚ ГЎШТИДАН ПИРОГ! Байрам дастурхони учун! Зарур масалиқлар: 400 гр қатлама хамир, 150 гр.дан товуқ гўшти ва қўзиқорин, 2 бош пиёз, 3 дона картошка, 100 мл. сут, 100 гр пишлоқ, 3 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, зираворлар. Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини сомонча шаклида тўғранг. Арчилган пиёз ва картошкани тўртбурчак шаклида кесасиз. 2. Қўзиқоринни чайиб, сўнг паррак қилиб тўғранг. Қиздирилган товага кунгабоқар ёғидан солиб, тўғралган масаллиқларни 5 дақиқа давомида қовуриб олинг. Туз, мурч ва сутни қўшиб, 2-3 дақиқага димлаб қўйинг. 3. Хамирни икки бўлакка ажратинг-да, ҳар бирини 0,5 см қалинликда ёйинг. Биринчи бўлагининг устига масаллиқларни жойлаб, устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқни сепинг. 4. Иккинчи хамир билан пирогни устини ёпинг. Юзасига аталанган тухум суртишни унутманг. Пирог қиздирилган газ печининг 180-200 даража ҳароратида пиширилади. Тайёрланиш вақти: 35 дақиқа. 6 кишилик. ФРАНЦУЗ ОШХОНАСИДАН... Осон, тез ва мазали! Зарур масаллиқлар: 500 гр карам, ярим пиёла сув, 1 стакан ун, 1 стакан сметана ёки қатиқ, 2 дона тухум, 1 чой қошиқ хамир юмшатгич, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз ва зираворлар. Тайёрланиши: 1. Карамни майда сомонча шаклида тўғраб, ёғ солинган товада қовуриб олинг. Таъбга кўра туз, зираворлар ва сув солиб, димланг. 2. Ун, қатиқ, тухум, сметана, хамирюмшатгич ва тузни аралаштиринг. Масаллиқларга совутилган карамни қўшинг. 3. Пишириқ қолипи ёки тованинг тагини ёғлаб, карамли хамирни солинг. Пирог қиздирилган газ печининг 200 даража ҳароратида пиширилади. Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа. 4 кишилик. ЭРКАКЧА СОВҒА! Таклиф қилиш биздан, тайёрлаб кўриш... Зарур масаллиқлар: битта лаваш хамири, 3 та қайнатилган тухум, 200 гр краб таёқчалари, 3 ош қошиқ майонез. Тайёрланиши: 1. Лаваш хамирининг юзасига майонез суртинг. 2. Устидан кирғичдан ўтказилган тухумни сепиб чиқинг. 3. Тўртбурчак шаклда тўғралган краб таёқчаларини жойлаб, лавашни рулет шаклига келтиринг. Сўнг шу ҳолича целлофанга ўраб, музлаткичга қўйинг. Дастурхонга тортишдан олдин бўлакларга ажратиб, кесиб чиқасиз. Тайёрланиш вақти: 15 дақиқа. 5 кишилик. ҚИЙМАЛИ КУЛЧАТОЙ! Мексиканча рецепт асосида .... Зарур масаллиқлар: Хамирга: 200 гр ун, 100 мл илиқ сут, 3-4 чой қошиқ хамиртуруш, 1 дона тухум, 30 гр сариёғ, таъбга кўра туз ва шакар. Безак учун: кунжут. Қиймасига: 200 гр қиймаланган гўшт, 1 тадан бош пиёз, помидор, қизил булғорқалампири, бир бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, кўкатлар, 4 ош қошиқ консерваланган маккажўҳори, таъбга кўра туз ва мурч. 1.Ун ва хамиртурушни аралаштиринг. Сут, шакар, туз ва эритилган сариёғни ҳам қўшинг. Тухум оқини хамирга солиб, сариғини алоҳида идишга олиб қўйинг. Масаллиқларни аралаштириб, хамир тайёрланг-да, кўтарилиши учун қолдиринг. 2. Тўртбурчак шаклда тўғралган булғор қалампири, пиёз ва помидорни 3-4 дақиқа давомида ёғланган товада қовуринг. 2. Масаллиқларга гўштни қўшиб, қовуришни давом эттирасиз. Сўнг маккажўҳори, саримсоқпиёз, туз ва зириворлар солинади. 2-3 дақиқадан кейин оловни ўчириб, тўғралган кўкатларни қўшасиз-да, димлайсиз. 3. Хамирни кичик зувалачаларга ажратиб чиқинг. ҳар бирини думалоқ шаклда ёйиб, ичига қиймани солинг-да, тугинг. Кулча юзасига аталанган тухум сарғини суртиб, кунжут сепасиз. Пишириқ 190 даража ҳароратда қиздирилган газ печига қўйилади. Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа. 8 кишилик. | |
| |
Просмотров: 653 | | |
Всего комментариев: 0 | |